Главная » SeriaL Xikoyalar » Кулба 10-Кисм...
Кулба 10-Кисм...

Кулба 10-Кисм...

  • Категории: SeriaL Xikoyalar
  • Название: Кулба 10-Кисм...
  • Дата релиза: 21-02-16, 21:41
Кулба 10-Кисм...
31 – декабрь. Қўрқмаяпман. Мана бугун байрам. Бўкиб ичиб олдим. Қўрқмаяпман. Олдимда рекс кулиб ўтирибди. Бурни йўқ махлуқ девордаги тирқишдан кулиб қараб турибди. Ана у Отабек бўлса Кумушни қабрини кавлаяпти. Энди менга фарқи йўқ Кумушни севмайман. Мен бурни йўқ махлуқни севаман. Унга пайтавамни отдим. Девор тирқишидан ичкарига олиб кириб кетди. Рахмат деб хам қўйди. Рекс менга қараб тиржайиб ўтирибди. “Рекс, бугун мазза қилиб ухлаймиза”- дедим. У: “йўқ мен ухламайман, эрталаб сени яланг оёқ қордан олиб келишим керак”- деди. - 1960 йил. 1 январь. Уйғониб кетдим. Рекс мени ёқамдан ушлаганча қор бўйлаб Кулба томон судрарди. - 5 – январь. Йў—ўқ, мен бу кулбани ёқмасам телба бўламан, жинни бўламан. Ёқаман, хаммасини ёқаман. Ана улар кимлар? Бурунсиз махлуқлар деворга сув пуркаб ўчиришаяптими. Тирқишдан чиқиб сув пуркашаяпти. Ана керосин сепиб ёқдим. Биринчи марта чийиллашларини эшитдим. Ёнаётган бурунсиз махлуқлар чийиллаб ўзларини ерга отиб жон берарди. Бирдан хаммаси менга қаради. Бурунсиз махлуқларни ингичка шохлари ўсиб чиқди. Мени босиб олишди. - …… Январь. Қаердаман. Қоп форонғи. Ўлдим шекилли. Шитир шитир. Кимдир оёқимдан тортаяпти. А-АА-а махлуқлар оёғимни ғажияпти…… - 1962 йил. 5 март. Икки йил аввалги холат яна такрорланаяпти. Нега келдим бу кулбага. Эртага кетаман, бир кун ётай. Ана яна бошланди….Йўлда харчанд у боладан саволимга жавоб олишга тиришмай айтмади. Негаки адашаётган бўлса кулгига қоларкан. Бир неча соатда етиб бордик. У кулбага кирмасдан атрофни роса кўздан кечирди. Тепаликларни хаммасига чиқиб уларни қадамлар билан ўлчаб кўрди. Дафтарига биринчи белги деб ёзди. Кулбани ичига кирдида бироз жим ўтиришимни сўради. Хатто нафас олмай ўтиринг иложи бўлса деди. Уч дақиқалар жимжит холда ўтирдик. Турдида дафтарига иккинчи белгини қўйди. Кейин бир қоғозни ёқиб мен вешалка илган томонга тутди. Ёнаётган қоғозни алангаси кучайди. Олов вешалкани орқасидаги тирқиш томонга қараб талпиниб ёнди. У йигит учинчи белгини қайд этди. Кейин рўмолчасини тирқиш олдига қўйдида ташқарига чиқди. Ташқарига чиқиб қўлига кетмон олдида дала томонга юра бошлади. Мен худди кучукдек орқасидан эргашардим холос. Рексни қабрини кўрсатишимни сўради. Кўрсатдим. Уни қазий бошлади. Рекс бечорагинани суяклари қолибди холос. Атрофни титкилаб ташлади. У ниманидир қидираётган эди. Лекин топмади. Дафтарига тўртинчи белгини қўйди. Кулбани атрофини қандайдир мен билмайдиган радиусда айлана бошлади. Ноутбугингиз интернетга кирадими деди. Ха дедим.Девона Димани кундалигини шу ерида 2009 йилгача Кулба тўғрисиида умуман хеч нарса ёзилмаганди. Нега 47 йил давомида Кулба тўғрисида маълумот йўқ экан. Хайрон бўлдим. 2009 йилдан бошланган кундалиги: - 15 – май. Негадир Кулбага келгим келди. Мана уни олдида ўтириб ёзаяпман. Шу ерда бўлсам ўзимни ёш хис қиламан. 73 га кирибман. Қари танамни хасталиклар, қаричилик чарчатди. Телбалик даволади десам хам бўлади. 18 ёшлигимда бу ерларда қандай жиннилик қилган бўлмай хаммаси тўғридек туюлаверади менга. Кўрганларим, кечирганларим хаммаси ростдек гўё. Охирги марта беш йил олдин шу ерга келиб даволаниб кетгандим. Энг қизиғи, Рекс халиям тирик экан. Итлар узоғи билан ўн йил яшаши мумкин. Рекс эса салкам эллик йил яшаяпти. Буни рекслигига шубхам йўқ. Чунки қайсидир бир кечада мени чопонимдан тортаётганда болта билан сонини кесиб юборгандим. Ўшандан қолиб кетган шрам халиям бор экан. Бугун хам ўзимни хис қилишим яхши. Мен доим шу кулба атрофида бир сир борлигини ва қачондир очилишини биламан. Чунки бу ерни табиати тоза, майсалари бўлиқ, одамни касалликдан халос этади. Одам ўзини бахтиёр хис этади. Лекин икки кундан ортиқ турган одам бу ерда телба бўлади. Ўзимча тахмин қиламан. Кулба атрофида жинлар макон қурган деб. Ўзим кўрганманку бурунсиз шохи бор махлуқларни. Ёки аномал зона бўлиши мумкин. Ёшлигимда немисларни яширин харбий объекти деб ўйлардим. Қизиқ нималар деяпман ўзимга ўзим. Нақадар кулгули. Бугун бу ерда қоламан.16 май. Ярим аср аввал кўрган нарсамни кўрдим. Хозир уни номаълум учар жисм дейишади. Ўшанда шу нарсани кўрганим учун хаётимни салкам йигирма йили телбалик билан ўтди. Бу сафар ёшлигимда кўрганларим хақиқат эканига амин бўлдим. Йўқ ёшлигим бесамар ўтмапти. Ўзга сайёраликларни тажриба қуёни сифатида ўтибди. Кеч туша бошлаганда шарқ томондан ярқироқ бир нарса учиб келиб Кулбадан бир неча метр нарида муаллақ қолди. Кулба ичида кундалигимга ёзиб ўтиргандим. Энди мен қўрқадиган ёшдамасман. Қариганман. Аста ташқарига чиқдим. Муаллақ турган кумушранг шар тагига келдим. Тепага қарадимда: “Мен шунча йил азобда телбаликда яшадим, сизларга тажриба бўлганимни биламан. Ёшлигимни қайтаринглар” дедим. Энди мени ўлдириб кетишсаям майли эди. Чунки шу кулба туфайли хаётим ўзгариб кетди. Шарга қараб кессак отдим. Отавердим….. Отавердим. 18 – май. Яна мени телба дейишаяпти. Кумушранг шар тўғрисида одамларга гапирсам телбага чиқаришди. Яна рухий касаллар шифохонасига тиқмасларидан жим бўлиб қўя қолдим. Яхшиям масжид имоми бор мени қўллаб туради.2011 йил. 9 – декабрь. Кулбада кимдир яшаётганга ўхшайди. Кеча бир хамқишлоқ айтиб келди. Тилдан қолганимга икки йил бўлди. Гапираману одамларга тушунтира олмайман. Энди мен телба соқовман. Қариганимда соқов бўлиб хам қолдим. Бугун кулбага бордим. Бир ёш йигит яшаётган экан. Кулба ёнига яқинлашган сарим юрагимни вахм боса бошлади. Чунки кулбадан яланг оёқ излари чиққан эди. У хам менингдек телба бўлиб бўлгани аниқ. Ишқилиб соғ бўлсинда. Эшик очилиши билан оёғига қарадим. Шундай совуқда ялангоёқ турарди, юзи хам айтарли даражада эмас эди. Ранги зафарон. Кўзлари катта катта очилган. Қўли титраб турибди. Уни кулбадан олиб кела олмадим. У дудуқланарди, мен соқов эдим. Бир биримизга хеч нарсани тушунтира олмадим. У анчадан бери шу ерда яшайман деди. Рекс хам шу ерда эди. Кетаётганимда Рекс кузатиб келди. Мен унга қайт орқага сен кулбани хўжайинисан. Кулбадан бошқаларни химоя қил дедим. У қайтиб кетди.…… Кундаликни шу ергача ўқидим. Кундаликдан кўриниб турибдики уни бошидан нималар ўтган бўлса менда хам шундай бўлган. Кулбани эса яхшилаб ўрганиш керак. Юқорида ёзганимдек олдимда тўртта жумбоқ бор эди. Биринчи жумбоқ: – деворда нега вешалка турмади. Нега пайтава, пайпоқ ўша вешалка турган томондан топилаверди? Иккинчи жумбоқ: – нега кечаси ялангоёқ ташқарига чиқиб кетавердим. Учинчи жумбоқ: – менга кўринган махлуқлар ва эшитилган овозлар. Тўртинчи жумбоқ: – Рекс??? Нега шунча узоқ вақт яшади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: