Главная » SeriaL Xikoyalar » Кулба 11-Кисм..
Кулба 11-Кисм..

Кулба 11-Кисм..

  • Категории: SeriaL Xikoyalar
  • Название: Кулба 11-Кисм..
  • Дата релиза: 21-02-16, 21:42
Кулба 11-Кисм..
Бу йил 2013 март ойида бир ғалати воқеа содир бўлди. Аслида ғалатимасу лекин Кулба тўғрисида хамма саволларимга жавоб олганим учун шундай деяпман. Март ойида Фанлар Академиясида кичкинагина семинар тренинг бўлди. Унда мен хам қатнашдим. Тушлик пайтида ўзимизни олимча ўртоқлар билан овқат еб ўтириб Кулба тўғрисида бирма бир хаммасини айтиб бердим. Бири у деди, бири бу деди. Кимдир ишонмади, кимдир ишонди. Айтганимга пушаймон бўлдимда ўрнимдан турдим. Бироз юргач орқамдан бир ёшроқ йигит келди. Ўзини таништирди. Кейин: “Мен биламан саволларингизга жавобни” – деди. “Айтингчи” – десам, “аввал кўришим керак у жойни деди. “Айтаверинг бирор кун кўрсатарман” дедим. “йўқ, тезроқ кўришим керак иложи бўлса бугун кўришим керак” – деди. Мен тортишиб ўтирмадим. Семинарга киргим келмаётганди, шунинг учун Кулба томонга қараб кетдик.Интернетга кириб бир нарсалар қила бошлади. Чидамасдан айланиб ўтиб мониторга қарадим. Мониторда тепадан олинган уйни расми турарди. Бу тушунарли эди. Google Earth программасидан кулбамиз устини кўраётган эди. Уни аста узоқлаштира бошлади. Узоқлаштирган сари ажабланардим. Кулба иккита саккиз рақами ичида жойлашган эди. Кулбани атрофидаги тепаликлар иккита саккиз шаклини эслатардиЧидай олмадим. Уни ўзимга қаратдимда тушунтиришини талаб қилдим. Талаб қилдим деб айтишимга сабаб энди жахлим чиқа бошлаганди. Қандайдир аспирант бола саволни ечимини билсаю мен жабрдийда фан номзоди бўла туриб билмасам. Важохатимни кўриб ўтиринг деди. Сизга айтиб беришимдан аввал уйга кириб рўмолчамни олиб чиқинг деди. Мени майна қилаяпсанми дедим жахлим чиқиб. Ўзи турдида юринг деди. Ичкарига кирдик. Табиийки рўмолча йўқ эди. Ғалати бўлиб кетдим. Аспирант кулди. Бир бошдан бошлайман деди. “Мен Сурондарёликман. Бизда охирги пайтлар шундай холатлар кўпайиб кетгани учун оддийгина қишлоқча текшириш усулини қўллаб билиб оламиз гап қаердалигини. Бу муаммони ечими учун грантлар ажратилиб ўтган йили президент махкамаси даражасида қарор чиқарди агар ўқиган бўлсангиз. Хозир кўрганингиздек тепаликларингиз бир хил размерда қилинган экан. Бу дегани бу йиллар давомида шаклланган эмас балки онг иштирок этиб ясалган тепалик тўғрими, мана расмга қаранг иккита саккизга ўхшаш. Бу биринчи белги. Хали шу ерда жим ўтиганимизда эшитган шивир шивир, шитир шитир товушни эшитдингиз тўғрими. Бу иккинчи белги. Олов ёқиб тутганимда вешалкангиз орқасидаги тирқиш томонга талпинди ва гуркираброқ ёнди. Чунки у ерга ташқаридан хаво кираяпти. Бу учинчи белги. Рўмолчам йўқлигига сабаб тирқишдан кимдир тортиб олиб кириб кетган. Пайпоқ ва пайтавалар воқеасини эсланг. Агар бу ерга бошқа латта қўйсангиз ичкарига тортишмайди. Лекин айнан тери хиди анқиб турган латталарга ишқибоз улар”. Мен чидай олмасдан: “Улар кимлар” деб бақирдим. “Шошманг охиригача эшитинг, улар беозордирлар.Жин шайтонмас, хатто махлуқ хам эмас. Рексингизни суяги қолибди холос. Лекин шу билан бирга жуни хам қолиши керак эди. У ердан бирорта жун топа олмадик. Улар жунлардан иссиқликни сақлаш учун фойдаландилар. Бу тўртинчи белги. Сизни ва анави Димангизни телба бўлиб юришингизлар бу ерда ер тагидан ажралаётган моддага боғлиқ. У модда одамни шизофреник холатга олиб келади. Чунки шу хаводан одам қанчалик кўп нафас олса шунчалик кўп ўйлаган нарсаси содир бўлади. Масалан шу ерда икки кун ётган одам етарлича дози оладида кейин хохласа Брюсли билан гаплашади, хохласа Анжелина Жоли билан бўлади. Хохласа Президент қабулида ўтиради. Чунки бу ерда психотроп моддани дозаси 100 баробар кўп. Бизни Сурхондарёда буларни қўзғатиш учун озгина мана бундан етарли” дедида сумкасидан оқ порошок олди. Тем более мени илмий ишим шу хақда деди. Кейин битта тажриба ўтказамиз дедида порошокни вешалка орқасидаги тирқишга ташлади. Олтингугурт фоториди бу, тайёрланиб туринг деди. Ўзимни ўнглаб ўлгурмай кулба тагида қаттиқ шовқин эшитилди. Ва ер қимирлай бошлади. Энди қочдик дедию ташқарига отилди. Орқасидан мен отилдим.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: