Главная » SeriaL Xikoyalar » Кулба 4-Кисм.
Кулба 4-Кисм.

Кулба 4-Кисм.

  • Категории: SeriaL Xikoyalar
  • Название: Кулба 4-Кисм.
  • Дата релиза: 21-02-16, 21:39
Кулба 4-Кисм.
Ўйлаб кўринг рекс у ерга қандай чиқиб олди. Тездагина тирмашиб чиқиб рексни мажбурлаб пастга туширдим. Қалтираб қалтираб уйга кирдим. Мен қўрқадиган ёшда эмасдим. Лекин негадир қўрқаётгандим… Ўйлаб ўйлаб бу кимнидир хазили деган қарорга келдимда кулба атрофидан уни излай бошладим. Атроф буткул қоронғилик чўкканди. Тепаликка чиқиб хой ким бор, агар кимни хазили бўлса топволсам ….. деб роса сўкиниб бақирдим. Жимжит. Хеч ким йўқ. Ким хам мен хазиллашдим дерди. Ўзимга ўзим гапирганча кулбага кирдим. Эртага эрталаб хаммасини ойдинлаштиришни режалаштириб компютеримни ёқдим. Кулбани ичида қўрқмасдим. Мен бир ўзим эмасдим. Негадир интернетда онлайн ўтирган дўстларим хам мен билан бирга ўтиргандек хотиржам ўтирардим. Кўпчилиги билан онлайн гаплашиб ўтирардим. USB флешкадан кирсамда бу ерда интернет зўр ишларди. Бу ерга келишда режамда биринчи китобни тугатиб кетиш эди. Ёзганимни онлайнда бир иккита мухаррирларга кўрсатиб турардим. Уларни орасида бир газетани мухаррири Рустам деган йигит хам бор эди. У менга хикояни номини ўзгартиришни таклиф қилди. “Ўзгартирсаммикан” – дедим ўзимга ўзим. “Ха шундай қилсангиз хикоянгиз зўр кетади” – деди. “Шундай қиламан” деб клавиатурага қўлимни қўйдиму, сакраб каравотни тепасига чиқиб кетдим. Чунки “Ха шундай қилсангиз хикоянгиз зўр кетади” деган жавобни менга ёнимда кимдир овоз чиқариб айтганди.Атрофга алангладим. Ким гапирди деб бақирдим. Жимлик. Жинни бўлиб қоламан шекилли. Мониторга қарасам шу гап ёзилган турибди. У Рустамжондан келган сообшение экан. Адашибман шекилли. Лекин қулоқларим алдамаганди, ростдан кимдир ўша сообшениени ўқиганди. Рустамжон уйга кетишим керак кеч бўлди, деб хайрлашиб чиқиб кетди. Мен бир қўрқиб, бир ўзимни сўкиб илжайиб ўтирибман. Ярим кечасигача ёздим, ёзавердим. Кўзларим чарчаб кетганида уйқуга ётдим. Ташқарини чироғини ёқиқ қолдириб, ичкариникини ўчирдим. Чунки ичкари қоронғи бўлса ташқаридан кўринмайдида. Аксинча ташқарида ким юрганини кўраманку. Шу мақсадда кулбани ташқари кўриниб турадиган деразаси томонга қараб орқамни деворга қилиб ётдим. Кечаси итни бир икки хурганини айтмаганда тинч ухладим.Эртасига эрта тонгда ташқарига яна бир сюрприз кўраман деб чиқдим. Йўқ ташқари тинч эди. Рексни чақирдим. Қаердандир югуриб келди. Унга: “хозирча нон еб тур, обедда овқат қиламиз” – дедим. У тушунгандек қараб қўйдида ташлаган нонимни кўтариб нари кетди. Кулбани атрофини қордан тозаладим. Кайфиятим жуда яхши. Кеча кечқурунги бу ердан кетиш ахдимдан қайтгандим. Чунки соғлигим жуда яхши эди. Тошкентга қайтсам аллергиям яна қўзишини, қийналишимни хис қилардим. Ичкарига кирдим. Нонушта қилдим. Уйдан аёлим қўнғироқ қилди. Йиллик хисоботни ёзишим керак экан, яна қайсидир конференцияга тезис дегандай бир дунё иш айтди. Компютерни ёқиб ёза бошладим. Чарчаганимда ташқарига чиқаман. Тоза хавода бир айланиб келаман. Рекс орқамдан эргашади. Унга гапириб гапириб қайтиб келаман. Яна хикоямни давомини ёза бошлайман. Одам кўп ёзаверса қахрамонлар кўз ўнгида намоён бўлиб худди ёнма ён ўтиргандек бўлавераркан. Ёзаяпману хикоя қахрамонлари билан гаплашиб қўяман. Ярим кечасигача ёзаман. Ухлайман. Шу тариқа бир хафта тинмасдан ёздим. Кундузлари ташқарида юрганда улар билан телефонлашаман. Кечалари интернетда онлайнда гаплашаман. Зерикиб кетсам рекс билан гаплашаман. Рекс хам мени тушунади. Келганимга саккиз кун бўлганда яна бир ходиса бўлди. Қайси кунлиги эсимда йўғу (кейинчалик бу кунни 10 декабр 2011 йил эканини билдим) лекин декабрни ўрталари эди. Қаттиқ совуқ ва атроф қуюқ туман эди. Кечки пайт ит роса хурди. Навбатдаги найрангидирда деб ташқарига чиқмадим. Бироз ўтиб жим бўлиб қолди. Атроф шу қадар жимликка чўкдики бундан вахимага тушдим. Аста ташқарига чиқдим. Ташқари қоп қоронғи. Эшикни шундоққина ёнбошида рекс тикка осмонга қараб ўтирибди. Ўтиришини ўзи вахимали эди. Осмонга қараб хеч нарсани кўрмадим. Лекин бирдан қўрқиб кетдим. Осмон жуда жуда қора эди. Атрофга қараб хам хеч нарсани кўриб бўлмасди. Атроф хам зим зиё эди. Бирорта йилт этган ёруғлик йўқ эди. Ташқарида қабр қоронғилиги эди. Титраб қалтираб ичкарига кирдимда ташқарини чироғини ёқдим. Чиқдим. Чироқ ўзидан бир метр наринигина ёрита оларди холос. Нима бўлаётганига ақлим етмасди.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: