Главная » SeriaL Xikoyalar » Кулба 9-Кисм..
Кулба 9-Кисм..

Кулба 9-Кисм..

  • Категории: SeriaL Xikoyalar
  • Название: Кулба 9-Кисм..
  • Дата релиза: 21-02-16, 21:41
Кулба 9-Кисм..
28 –май. Кечаси оёғимдан кимдир тортганга ўхшади. Уйғониб кетдим. Турибоқ пилтани ёқдим. Пайтавамни ўзи юриб кетарди. Қўрқиб кетдим. Ташқарига қочиб чиқдим. Бу ерда жинлар борлиги аниқ бўлиб қолди. - 1- июнь. Яхшилаб ювиндим. Кийимларимни тозаларини кийиб рохибни олдига бордим. Рохиб келиб менга ва кулбамга дам солиб муқаддас сув сочиб кетди. Маза қилиб ухладим. - 5- июнь. Бойвачча менга ўзбек тилида ёзилган китоб олиб келиб берди. Уни ўқий бошладим. Шу куни тушимда китобдаги қахрамонларни кўрдим. - 10 – июнь. Бойвачча олиб келган китобни хижжалаб бўлсада ўқиб тугатдим. Менга Хомидбек дегани ёқмади. Бир қўйимни Хомидбекка ўхшатиб роса урдим. - 12- июнь. Қани эди мени хам Кумушбибим бўлса…..13- июнь. Аленани тушимда кўрибман. У Марғилонда мени кутиб турганмиш…. - 20 – июнь. Бой қаерга кетмоқчисан деб сўради йиғиштирилган кийимларимни кўриб. Марғилонга Кумушни олдига дедим. Бой кулди. Бойваччаям кулди. Кумуш Отабекка эрга тегиб кетган деди. Отабекдан тортиб оламан дедим. Сенга китобни охирги қисмларини олиб келиб бераман ўқигин кейин Марғилонга борасан деди. - 29 – июнь. Отабекни ёмон кўраман. Қумурсқаларга бериб едириб юбораман уни. Кумушни ўлимига сабаб бўлди Отабек - 1- августь. Кечаси кимдир оёғимдан торта бошлади. Секин кўзимни очдиму оёқ томонимга қарадим. Пайтавам ўзидан ўзи ечиларди. Лекин оёқим жимирларди. Қўрқсамда нима бўлишини кутиб ётавердим. Пайтавам чипир чипир қилиб деворга ўрмалай бошлади. Иккинчи пайтавам хам ечила бошлади. “Балки иккинчиси керакмасдир” дедим. “Керак” деди кимдир. Войдод деб кўчага қочдим.2 – августь. Бойвачча яна мени савалади. Ичволиб тўполон қилганим учун. Эрталабдан ичмасам аъзойи баданим кечасиги воқеадан қалтираб турганди. - 10 – августь. Тепаликдан ғишт қуяётганлар икки кун бўлмасдан кўчларини йиғиштириб кетворишди. Бой айбни менга ағдарди. Гўёки уларни мен қўрқитганмишман. - 20 – августь. Бой мени қўйиб юбормаяпти. Яхши ишчисан дейдию пул бермайди. Қумурсқаларга едираман униям. - 5 сентябрь. Одамларни ёмон кўраман. Хайвонларни яхши кўраман. Отардаги қўйларни одамларни исмлари билан чақирсам келишади. Бой билан Хомидни, яна Отабекни роса урдим. Кумушимни қабрини топа олмадим. - 7 – сентябрь. Бой қўйларини ўлдириб қўйганим учун мени ишдан хайдади. Бошқа чўпон олиб келди. Рохибни олдидаман.30 – октябрь. Бой олдимга келиб ишга қайт деди. Мендан кейинги ишчиси телба бўлиб қолибди. Эшикоғаси билан бойвачча отарда икки кун ётиб бошқа бормаймиз деб оёқ тираб олибди. Эртага борсанг отарни бошқа ерга кўчирамиз деди. - 10- ноябрь. Яна қўйлар кулбани олдига бориб олишибди. Отарни кулбадан беш чақирим берига кўчиргандик. Учинчи кунки хар куни эрталаб қўйларни кулбани олдидан олиб келаман. Бойни айтишича у ерни майсалари ширин эмиш. Шунинг учун қўйлари ўша ерни яхши кўрармиш. Мени фикримча Кулба атрофида бир сир бор. Жинлар макон қурган бўлиши мумкин, ёки немисларни яширин қуроли бор. - 25 ноябрь. Уйғониб кетиб ёзаяпман. Ташқарида кимдир юрганга ўхшаяпти. Бугун кундузи бир тракторчи дизел ёқилғисини ортиқчасини кулба ортидаги чуқурликка тўкканди. Шовқин ўша томондан келаяпти. - 26 – ноябрь. Эрталаб турсам орқадаги чуқур кўмилган. Тушдан кейин тракторчидан сўрасам чуқурни мен кўммадим деди. Унда ким кўмди? - 6 декабрь. Яна ташқарида одамлар юрибди. Қўрқиб кетаяпман.10- декабрь. Рекс вовуллаяпти. Ким биландир уришаяпти. Чиққани қўрқаяпман. Худди кечагидек чиқсам хеч ким йўқ бўлса юрагим ёрилади. Кеча ташқарида кимдир роса тапир тупир қилди. Рекс билан тепалашди. Чиқсам хеч ким йўқ. Қайтиб кириб ўн дақиқада ташқарига чиқдим. Иккита қўй йўқ. Осмонга учганми, ерга кирганми номаълум. Лекин инсон зоти олмагани аниқ. - 15 – декабрь. Мен телбаман. Бой хайдаворсаям кулбадан кетмасдан ётибман. Бой қўйларини 30 тасини номаълум махлуққа олдирворганимдан кейин отарини кулбадан олиб кетди. Мен эса кетмадим. Борадиган жойим йўқ. - 20 – декабрь. Кечаси пайтавамни ечиб қўяман. Эрталаб девордан оламан. бир икки марта ўзи юриб кетаётганини кўрдим. Индамадим. Жинлар базмига керакдирда. - 27 декабрь. А-аа- а нималар бўлаяпти? Эшикни ташқаридан кимдир тортаяпти. Мен ичкаридан ёпволиб ўтирибман. Пайтавамни ечиб отдим. Жим бўлиб қолишди. Тирқишдан ташқарига қарадим. Хеч кимни кўрмадим. Нега хар куни ярим кечаси безовта қилишади. Ким улар? Агар телба бўлмаганимда катта чумолилар деган бўлардим уларни, ёки юзларидан бурни йўқ махлуқларми…

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: