Главная » SeriaL Xikoyalar » КУЛБА (Куркинчили хикоя) (тунда укиш тавсия килинмеди) Кулба 1-Кисм...
КУЛБА (Куркинчили хикоя) (тунда укиш тавсия килинмеди) Кулба 1-Кисм...

КУЛБА (Куркинчили хикоя) (тунда укиш тавсия килинмеди) Кулба 1-Кисм...

  • Категории: SeriaL Xikoyalar
  • Название: КУЛБА (Куркинчили хикоя) (тунда укиш тавсия килинмеди) Кулба 1-Кисм...
  • Дата релиза: 21-02-16, 21:38
КУЛБА (Куркинчили хикоя) (тунда укиш тавсия килинмеди) Кулба 1-Кисм...
(Куркинчили хикоя) (тунда укиш тавсия килинмеди) Кулба 1-Кисм... Хозирги холатим шу даражада телбановорки қуйида айтиб бермоқчи бўлган хикоям хақиқатан хам бўлганми ёки ўзим тўқиб чиқарганманми билмайман. Билганим шуки хикояни бош қахрамони ўша сирли кулба хамон бор, ва хозирги кунда хам менга ўхшаб адашиб қолганларни ўз домига тортиш билан овора. Хуллас қиш кунларини бирида хизмат юзасидан вилоятларни бирига бир кунлик сафар қилдим. Ишларимни тугатгач қайтиш учун кўчага чиқдим. Қишни куни бир тутам бўлади, шунинг учун дарров кеч киради. Ташқарига чиқсам қор ёғаяпти. Қишлоқ жой бўлгани учунми кўчада хеч қандай транспорт воситаси йўқ. Ёнимдан ўтиб кетаётган йўловчидан ката йўлга қандай чиқилишини сўрадим. У менга иккита йўл кўрсатди: бири йўл бўйлаб юриш, иккинчиси далани кесиб ўтиш эди. Вақтдан ютқазмаслик учун далани кесиб ўтишга қарор қилдим. Йўловчи кўрсатган йўлдан тушдимда олға интилдим. Қор ёғиши қалинлашиб совуқ забтига ола бошлади. Йўл йўлакай бир нечта зовурдан ўтдим, бир нечта дала майдонидан ўтдим. Лекин катта йўл хамон кўринай демасди. Яқинроқдаги тепаликка чиқиб атрофга разм солдим. На олдимда ва на ортимда бирор кўзга илинадиган нарса кўринмасди. Бироз исиниш учун ғужанак бўлиб ўтириб олдим...Атроф қоронғулаша бошлади. Ортга қайтай десам ёғаётган қор изларимни кўмиб ташлабди. Адашишим аниқ. Ўрнимдан турдимда тўғрига йўл олдим. Атроф батамом қоронғулашди. Рўпарамда қандайдир баландлик кўрингандек бўлди. Қадамимни тезлаштириб югура бошладим. Етиб борганимда у кенг далани ўртасида қурилган якаю ягона бир уй эканини фахмладим. Атрофда бошқа уй йўқ эди. Совқотиб кетгандим. Исиниб олишга уй эгасини аста чақирдим, хеч ким чиқмади. “Чўпонларни уйи бўлса керак, қишда ташлаб кетишган ёзда келишади” – деб ўйлаб аста ичкарига кирдим. Қоронғида пайпасланиб юрмаслик учун чўнтагимдан гугуртни олиб катта қоғозни ёқиб олдим. Ўчаётган қоғозни бошқасига ўтказаётганимда кўзим электр токи симларига тушди. Девордаги чироқ ёқувчи тугмачани кўриб уни босдим. Уй ёришиб кетди. “Ура” – дедим хурсандчилигимдан – “ток бор экан”. Уй ичини кўздан кечирар эканман бир четда кўрпа тўшак, каравот, печка ва ўтинлар борлигини кўрдим. Атрофга разм солиб “худди Робинзонни кулбасия» – деб қўйдим. Бироз исиниш учун аравотдаги кўрпани оёғимга тортдим. Уй эгаси келиб қолса жавоб бериш учун тайёрланиб ўтирибман. Ярим соатлар ўтгач ичимга иссиқ кирди. Деразадан ташқарига қарадим. Атроф зим зиё эди. Уйга қайтишни эртагалик кунга қолдириб, бугунча шу ерда қолишга қарор қилдим. Печкага ўтин қалаб иситдимда, ўша ерда мазза қилиб тунадим. Одатда хар куни эрталаб аллергиям қўзиб яхшилаб аксириб олардимда, бурнимга дори томизганимдан кейин ўзимга келиб ишга кетардим. У ерда эрталаб шунақа тетик уйгондимки хавоси ёққанини даров билдим. Ташкарига чиқиб бирпас ўтирдим. Кейин йўлга отландим. Кетишимдан аввал бир вароқ қоғоз олдимда бу ерда бир кеча тунаганим учун рахматнома ёзиб шундоққина эшигини тепасига илиб қўйдим.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: