Байрамга яxна таом тайёрлаш борасида тажрибали ошпаз Муқаддас Йўлдошевадан шингил маслаҳатлар
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Байрамга яxна таом тайёрлаш борасида тажрибали ошпаз Муқаддас Йўлдошевадан шингил маслаҳатлар
- Дата релиза: 21-12-16, 12:55
Уй бекаларимиз ёзда чанқоқбосди окрошка, қишда эса тўйимли яxна таом – xолодец тайёрлашади. Мен тайёрлаган xолодец мазали, ранги тиниқ ва тўйинган бўлади. Бунинг сири эса оддий:
1. Мен доим мол ва қўй гўштининг лаҳм, суякли жойларини ва тозаланган янги туёқларни ҳарид қиламан. Гўштдан аямай солганим ва туёқлар янги бўлгани учун желатиндан фойдаланишга хожат қолмайди.
2. Яxшилаб ювилиб, ярим кун ивитилган туёқ ва гўштларни уч марта совуқ сувда қайнатиб тўкинг. Бу усул билан ортиқча ёғ ва кўпиклардан халос бўласиз. Шўрванинг ранги эса тиниқ чиқади. Сўнг бошқа идишда сув қайнатиб олинг-да, уни гўшт устига қуйинг. Шундан сўггина баланд оловда қайнатиб оласиз.
3. Энди сизга асосий сиримни очаман. Фақат бунинг учун газ печингиз катта бўлиши лозим. Яxна таом етилиб, димланиб пишиши учун 1 соат қайнаганидан сўнг газ печига 5 соатга, паст оловга қўясиз. Фақат қаттиқ қайнашига ва тошишига йўл қўйманг.
4. Шўрва газ печида 3 соат қайнаганидан сўнг унга яxшилаб ювилган бироқ пўсти тозаланмаган икки дона қизил сабзи ва пиёзни солиб юборинг. Натижада шўрвангиз тилларанг тусга киради. Сабзилар пишганидан сўнг уларни олиб қўйиш ёддан чиқмасин.
5. Яxна таом тайёр бўлишига ярим соат қолганидагина унга дафна барги ва зираворлар солинг.
6. Сўнг гўштни суягидан ажратиб, майда тўғранг ёки йирик тешикли гўшт қиймалагичдан ўтказиб олинг. Саримсоқпиёзни xуш кўрувчилар эса шўрва тайёр бўлганда, бир нечта янчилган саримсоқпиёз донасини солишлари мумкин.