«Байрамингиз билан!» ширинлиги - олча ва шоколадли совға - - Pazandachilik sirlari / Taomlar - www.Parvona.com - Музыкальный развлекательный портал!
Главная » Статьи » Pazandachilik sirlari / Taomlar

«Байрамингиз билан!» ширинлиги - олча ва шоколадли совға

Зарур масаллиқлар: корж учун: 185 гр. сариёғ, 1,25 стакан ун, 0,75 стакан шакар, ярим стакан кокос қиринидиси, 2 ош қошиқ какао; ичига солишга: 400 мл. қуюлтирилган сут, 100 гр. музлатилган олча меваси (мураббодагисини ишлатса ҳам бўлади), 1,5 стакан кокос қириндиси; глазурь учун: 100 гр. қора шоколад, 40 гр. сариёғ.  

Тайёрланиши: 1. Ун, какао, шакар ва кокос қириндисини аралаштиринг. Сариёғни эритиб қўшинг. Тўртбурчак шаклдаги қолипга пишириқ қоғозини жойлаб, хамирни солинг-да, қошиқ билан текислаб чиқинг. Коржни 180 даражада қиздирилган газ печига 15-20 дақиқага қўйинг.

2. Қуюлтирилган сутни кокос қириндиси билан аралаштиринг.

3. Корж пишгач, қуюлтирилган сутли аралашмага олча меваларини солинг. Корж устидан аралашмани қуйиб, яна 20 дақиқа газ печида қолдиринг.

4. Сариёғ ва қора шоколадни сув буғида эритинг. Ширинилк устидан шоколадли глазурни соламиз-да, музлаткичга қўямиз. Глазурь қотгач, ширинликни 12  бўлакка бўламиз.

1 соат

12 кишилик


Категория: Pazandachilik sirlari / Taomlar | Добавил: Админ (30.12.2016)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: «Байрамингиз билан!» ширинлиги - ол | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]