«Эртакдаги уй» пряниги - болажонларингизни хурсанд қилинг! - - Pazandachilik sirlari / Taomlar - www.Parvona.com - Музыкальный развлекательный портал!
Главная » Статьи » Pazandachilik sirlari / Taomlar

«Эртакдаги уй» пряниги - болажонларингизни хурсанд қилинг!

Зарур масаллиқлар: 7,5 стакан ун, 250 граммдан асал ва шакар, 100 гр. сариёғ, 3 дона тухум, 1 чой қошиқ сиркада сўндирилган истеъмол содаси, 2 ош қошиқ ширинликлар учун зираворлар (ярим чой қошиқ долчин, 5 тадан юлдузча (гвоздика) ва кардамон, 2 та бадьян юлдузчаси, ярим чой қошиқ қуруқ занжабил); глазурь учун: 200 гр. қанд упаси, 1 дона тухум, 1 чой қошиқ лимон шарбати; сироп учун: ярим стакан шакар, 2 ош қошиқ сув.

Тайёрланиши: 1. Асал, шакар ва сариёғни аралаштиринг. Сув буғида то шакар ва сариёғ эригунча аралаштириб ушлаб туринг.

2. Барча зираворларни эзиб, элакдан ўтказинг-да, асалли аралашмага қўшинг. Озгина ун ва истеъмол содасини солиб, Яна бир бор аралаштиринг-да, оловдан олинг.

3. Аралашмамиз хона ҳароратида совугач, тухум қўшинг. Сўнгра ун қўшиб, хамир қоринг-да, хамирни целлофанга ўраб, бир кунга музлаткичга қўйинг.

4. Қаттиқ қоғоздан уйча ясашимиз учун 3 та 3 хил катталикда тўртбурчак шакл, 2 та бир хил катталикда учбурчак шакл кесиб олинг (расмга қаранг).

5. Хамирни ёйиб, қаттиқ қоғозларни қўйиб, битта катта тўртбурчак, 4 та кичикроқ ва 2 та юқори қисми учбурчак бўлган шакллар кесиб оламиз. Қолган хамир бўлакларидан арча шалкларини ясанг. Кесилган хамирларни ёғланган патнисга жойлаб, 180 даражада қиздирилган газ печига 15 дақиқага қўямиз.

5. Тухум оқига қанд упаси ва лимон шарбати қўшиб, санчқи билан яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра пишган хамир бўлакларини глазурь билан безатинг.

5. Глазурь қотгунча сув ва шакарни оловга қўйиб, аралаштириб турган ҳолда қиём тайёрлаймиз. Сўнгра қиём билан «уй» бўлакларини бир-бирига ёпиштириб, «арчалар» билан безатамиз. 

3 соат

6 кишилик


Категория: Pazandachilik sirlari / Taomlar | Добавил: Админ (30.12.2016)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: «Эртакдаги уй» пряниги - болажонлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]