«Қор парчалари» торти - дастурхонингизнинг ҳақиқий маликаси! - - Pazandachilik sirlari / Taomlar - www.Parvona.com - Музыкальный развлекательный портал!
Главная » Статьи » Pazandachilik sirlari / Taomlar

«Қор парчалари» торти - дастурхонингизнинг ҳақиқий маликаси!

Зарур масаллиқлар: 700 мл. сут, 400 гр. творог, 300 гр. сариёғ, 200 гр. ёнғоқ мағзи, 3 стакан ун, 2 стакан шакар, 4 дона тухум, 1 ош қошиқдан лимон шарбати ва маккажўхори крахмали, пичоқ учида ванилин, 1 чой қошиқ истеъмол содаси; безак учун: шоколад, апельсин ва бутун долчин.

Тайёрланиши: 1. Ёғли творогни 1 стакан шакар билан аралаштиринг. Тухум сариғини қўшинг. Лимон шарбатига истеъмол содасини қўшиб, асосий масаллиққа соласиз. Яхшилаб аралаштиргач, устини сочиқ билан ёпиб, 30 дақиқа қолдиринг.

2. Унни бир неча бор элакдан ўтказинг-да, сўнг кам-камдан творогли аралашмага элаб солинг. Токи юмшоққина хамир тайёр бўлгунча ун қўшинг. Тайёр хамирни тенг 12 бўлакка бўлинг. Зувалачаларга ун сепиб, бир хил катталикда юпқалаб ёйинг. Газ патнисига пишириқ қоғози солиб, ёйилган хамирларни жойланг-да, 200 даражада қиздирилган газ печига 5-7 дақиқага қўйиб олинг.

3. Энди крем тайёрлашга киришамиз. Тухум оқини бир стакан шакар ва ванилинли шакар билан кўпиртиринг. Сутга 2 ош қошиқ ун ва 1 ош қошиқ крахмал қўшиб, сув буғига қўйиб, аралаштириб туринг. Кейин шакар ва тухум оқини қўшамиз-да, крем қуюқ ҳолга келгунча сув буғида ушлаймиз. Фақат аралаштириб туришни ва крем қайнаб кетмаслиги кераклигини унутманг.

4. Хона ҳароратида юмшатилган сариёғга кремдан кам-камдан қўшиб кўпиртирамиз.

5. Коржлар ўртасига крем суртиб, бир-бирига ёпиштиринг. Торт юзи ва атрофига ҳам крем суртиб, юзига майдадаланган шоколад, ёнғоқ мағзи сепинг. Апельсин бўлаги, долчин ва ёнғоқ билан безатинг.

18 кишилик

2 соат


Категория: Pazandachilik sirlari / Taomlar | Добавил: Админ (29.12.2016)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: «Қор парчалари» торти - дастурхонин | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]