Уграли таом - янги рецептларни синаб кўришга эринманг! - - Pazandachilik sirlari / Taomlar - www.Parvona.com - Музыкальный развлекательный портал!
Главная » Статьи » Pazandachilik sirlari / Taomlar

Уграли таом - янги рецептларни синаб кўришга эринманг!

Зарур масаллиқлар: угра учун: 200 гр. ун, 2 дона тухум, туз; 300 гр. мол гўшти, 2 та сабзи, 3 тадан булғор қалампири ва помидор, 1 бош пиёз, биттадан қовоқча ва бақлажон, 2 ош қошиқ соя соуси, 1 ош қошиқ кунжут, ўсимлик ёғи, туз.

Тайёрланиши: 1. Тухумни туз билан аталаб, ун солиб, юмшоққина хамир қоринг. Хамирни целлофанга ўраб, музлаткичга қўйинг.

2. Кунжутни қуруқ товада қовуриб олинг. Фақат қовураётганда аралаштириб туришни унутманг.

3. Гўштни юпқалаб сомонча шаклида тўғранг.

4. Сабзини катта тишли қирғичдан ўтказинг. Бақлажон, кабачки, булғор қалампири ва пўстидан тозаланган помидорни ҳам сомонча шаклида, пиёзни эса ярим ҳалқа шаклида тўғрайсиз.

5. Гўшт ва барча сабзавотларни алоҳида-алоҳида қиздирилган ўсимлик ёғида яхшилаб қовуриб олинг. Туз сепишни унутманг. Сўнгра ҳаммасини қўшиб, аралаштиринг-да, соя соусини қуйиб, паст оловда 5-7 дақиқа димланг.

6. Хамирни 2 мм. қалинликда ёйинг. Сўнгра рулетдек ўраб, эни 5 мм. бўлган узун угралар кесиб олинг. Уграни тузли сувда пишириб, совуқ сувга солиб оласиз. Сўнгра сувини яхшилаб силқитиб, гўшт ва сабзавотли қайла билан аралаштирамиз. Қовурилган кунжутни ҳам қўшишни унутманг.

6 кишилик

1 соату 25 дақиқа


Категория: Pazandachilik sirlari / Taomlar | Добавил: Админ (05.01.2017)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: Уграли таом - янги рецептларни сина | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]