Popup

Главная » BAHOR HAQIDA SHERLAR » Bahor kelmush

Bahor kelmush

Bahor kelmush
Гар уйғонсам, эрта наҳор, бир ажойиб, ифор келмуш,
Бу тун ким -чун, беморлигу, ким уйқусиз, бедор келмуш.
Юзим чайсам завқ олурман, ҳар чоғу, ҳар лаҳзаларда,
Ўзига хос виқор била, сувлар тўла анҳор келмуш.

Қалдирғочнинг чуғури ҳам шу элнинг зўр шукронаси,
Хуш овозли булбул ила шўху-шодон бир тор келмуш.
Қанттак ўрик новдасига боғлабон зар кокилларин,
Гўё атроф ёритгувчи Ой юзли ёр, дилдор келмуш.

Бу ўлкаки жаннатмакон, таърифи минг тилда достон,
Айтингизчи шу эл ичра, қай бир дилга ғубор келмуш?
Эй Шерзод хўп алқадинг сен не сабабдин диёрингни?
Чунки дўстлар юртимизга келинчак ҳур баҳор келмуш!

Шерзод Комил



«Bahor kelmush»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]