Главная » BAHOR HAQIDA SHERLAR » Hush kelding ey bahor 2022

Hush kelding ey bahor 2022

Hush kelding ey bahor 2022
Тўрт фаслнинг олдида
айтай бугун иқрорим,
Қучоқ очибон кутиб,
қилай севги изҳорим,
Фасллар орасида
чиройли, бетакрорим,
Хуш келдинг суюклигим,
хуш келдинг эй Баҳорим.

Ердан бойчечак чиқди -
қорларга алам қилсин,
Қахратон қишга меҳри
борларга алам қилсин,
Ёмғир севмаган кўнгли
торларга алам қилсин,
Хуш келдинг суюклигим,
хуш келдинг эй Баҳорим.

Севги куртак очади -
тошларга алам қилсин,
Зилол сув қиқирлар кўз
ёшларга алам қилсин,
Севиб қолмаган ёлғиз
бошларга алам қилсин,
Хуш келдинг суюклигим,
хуш келдинг эй Баҳорим.

Етти малак пиширар
дошқозонда сумалак,
Чиройига зеб берар
етти рангли камалак,
Атрофида парвона
ошиқ бўлиб капалак,
Хуш келдинг суюклигим,
хуш келдинг эй Баҳорим.

Ёмғирлари ювади
юракдаги доғларни,
Сеҳрли жозибаси
чоғ қилар димоғларни,
Чиройи бош эгдирар
ҳатто мағрур тоғларни,
Хуш келдинг суюклигим,
хуш келдинг эй Баҳорим.

Ям яшил ўт майсазор,
ажиб ифорлари бор,
Қир адирлар лолазор,
алвон гулзорлари бор,
Баҳорни севиб қолган
биздек хушторлари бор,
Хуш келдинг суюклигим,
хуш келдинг эй Баҳорим

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА



«Hush kelding ey bahor 2022»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]