Главная » BAHOR HAQIDA SHERLAR » Kechikgan Bahor

Kechikgan Bahor

Қаерларда эдинг керак фурсатинг,
Энди хузурингдан кўпдир озорим.
Кўнглимни эзади бор хақиқатинг,
Умримга кечикиб келган бахорим.

Узоқдан умидинг милт этиб порлар,
Ширин алдов билан ўзига чорлар,
Куртаги очилмай буркаган қорлар,
Умримга кечикиб келган бахорим.

Ахир кутган эдим сени йил бўйи,
Асир этган эди висолинг ўйи,
Бахорсану келар кузнинг мунг куйи,
Умримга кечикиб келган бахорим.

Майли бўғзим ёқар бир оҳим бўлгин,
Савоб деб топганим гунохим бўлгин,
Сўнгги нафасгача хамрохим бўлгин
Умримга кечикиб келган бахорим.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Kechikgan Bahor»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]