Главная » BAHOR HAQIDA SHERLAR » Lolaqizg'aldoq

Lolaqizg'aldoq

Lolaqizg'aldoq
Окшом чаман куйнида лолакизгалдок,
Хижрон азобидан куйиб йиглайди,
Севган капалагим согиндим бугун,
Курмадингми дея ойдан сурайди.

Ой деди, сен уни куйошдан сура,
Тонгда юзинг ювган куз йошдан сура,
Чаманингни кезган бахордан сура,
Калби жушиб оккан анхордан сура.

Сурагин сен уни чучмомалардан,
Япрокларга битилган дилномалардан,
Мафтун айлагандир узга бир чечак ,
Балки асир килган жаллод ургамчак.

Лола кизгалдокнинг куйлаклари кон,
Бандида маюслик киприги туфон,
Йомгирнинг зарбидан кийналса хам жон,
У севгисин йониб кутарди хамон.

Хокисор гул кутардию дилда гумон,
Мухаббати бу бог ичра булди армон,
Айтмокчийди севгисини калби тулиб,
Улгурмади у шамолда кетди тузиб.

Дилфуза Саттарова (Охангарон)



«Lolaqizg'aldoq»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]