Главная » DO'STLIK HAQIDA SHERLAR » ДЎСТЛИК РИШТАСИ

ДЎСТЛИК РИШТАСИ

Ҳар бир юмушингиз оғир, биламан,
Кошки дил ҳақини бекўст тўлолсам.
Мен сизни мақтамай, дуо қиламан,
Шояд шу коримда холис бўлолсам.

Ранжиманг, бир ширин сўз тингламай ҳеч,
Феълимдан кўнглингиз бўлаверсин тўқ.
Қаршингизда кулиб турмам эрта кеч,
Илло ортингиздан ёмон сўзим йўқ.

Чиданг, ҳаммасига айлангиз бардош,
Ҳамма дардни енгиб ўтинг сиз кулиб.
Мен-чи, қолмоқчиман оламда дилдош,
Сизнинг бир пинҳона дўстингиз бўлиб.



«ДЎСТЛИК РИШТАСИ»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]