Главная » NAVRO'Z BAYRAMI HAQIDA SHE'RLAR TABRIKLAR / 21-МАРТ НАВРУЗ УЧУН ТАБРИКЛАР » Navro'z haqida 2020 yilga tabrik she'r

Navro'z haqida 2020 yilga tabrik she'r

Табиатга меҳрла боқиб,
Самоларда кулди тўлин ой,
Лола гулдан гул чамбар тақиб,
Адирлардан тушди кўкламой.
Чиройини қилиблар кўз -кўз
Боғларимдан гул терди наврўз.

Парвоз қилиб, кўкда чарх уриб
Қалдирғочлар айвонга қайтди,
Сулув қизлар атласлар кийиб,
Қувноқ-қувноқ ўланлар айтди.
Дурдона -ю, Дилрабо, Дилсўз,
Ҳур қизларга ўхшайди наврўз.

Кулди қуёш заррин нур сочиб,
Мовий рангга тўлди самолар,
Ҳар тарафга ҳушбўй таратиб,
Эсди майин,сокин соболар,
Далаларга зар сочган -зардўз
Кўклам билан келди гул наврўз.

Дошқозонда қадим сумалак,
Чаманларда булбуллар саси,
Қалблар аро эзгу ўй,тилак,
Юртимизда баҳор нафаси,
Таърифингга тополмадим сўз
Диёримга ҳуш келдинг наврўз.


Хуршид Карим.



«Navro'z haqida 2020 yilga tabrik she'r»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]