Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Boringizga shukur ona boringizga

Boringizga shukur ona boringizga

Бошим қўяй бугун ҳоку пойингизга,
Қалбим тўла меҳр -дарё,сойингизга,
Меҳрибоним,танҳогина жонажоним,
Борингизга шукур она,борингизга.

Неки бўлса,ҳаммасидан қимматимсиз,
Пок иймоним,ёруғ юзим,ҳимматимсиз
Дунёлардан топиб олган жаннатимсиз,
Борингизга шукур она,борингизга.

Фаришталар ўтиб ўнгу сўлингиздан,
Ибрат олсин сизнинг умр йўлингиздан,
Айланай мен болам деган тилингиздан,
Борингизга шукур она,борингизга.

Бахтим сизсиз не қилай мен ҳумоларни,
Ростлигим сиз,юзи қурсин рўёларни,
Аллангизга алишмайман дунёларни,
Борингизга шукур она,борингизга.

Ор қиламан қилган ҳамма хатойимдан,
Кўнглингизга берган ногоҳ жафойимдан,
Умрингизни сўрай қодир худойимдан,
Борингизга шукур она,борингизга.

Қалбимдасиз доим менинг жонимдасиз,
Қайда бўласам ҳаёлимда,ёдимдасиз,
Бахтиёрман гар бўлсангиз ёнимдасиз,
Борингизга шукур она,борингизга.

ХУРШИД КАРИМ.



«Boringizga shukur ona boringizga»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]