Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Buni yig'lamasdan o'qiy olmayman ONA

Buni yig'lamasdan o'qiy olmayman ONA

Buni yig'lamasdan o'qiy olmayman ONA
Мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Уй томин бошқатдан ёпиб берардим.
Ишлаб, давлат топиб, ҳеч ким киймаган,
Асл матолардан топиб берадим.

Қиз бола бировнинг ҳасми...
Палаҳмон,
Узоқ-узоқларга отилиб кетдим.
Ваъда этилгани ўша бир ҳирмон,
Сариқ чақаларга сотилиб кетдим.

Қара, қолиб кетди қарзлар узилмай,
Сен йўқ остонани ялаб - юлқадим.
Сени соғинсам ҳам қучиб суёлмай,
Кимни "онажон" деб тинмай алқадим.

Она!
Мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Умрим ўтмасмиди етти букилиб.
Менга деб бармоғинг тешилиб тиккан,
Ёстуқ жилдларига кетдим тўкилиб.

Қизинг қисматидан куйиб кетмасдинг,
Эзилиб кетмасдинг мендан минг чандон.
Етмишга букилиб кетмасди қаддинг,
Негаям қиз қилиб туғдинг онажон!

Кечир, кечиролсанг, мендан рози бўл,
Сўлитган мен бўлдим гулдек юзингни!
Оҳ, Она, шундаям дуо қиласан,
Фақат қизларини ўйлар қизингни...

Malika Salimova



«Buni yig'lamasdan o'qiy olmayman ONA»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]