Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » ЧИДАБ БЕР ОНА

ЧИДАБ БЕР ОНА

ЧИДАБ БЕР ОНА
Жонимга жон берган садарайҳоним,
Кўзимга нур берган нури жаҳоним,
Бугун юрагимга сиғмайди оҳим,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер, она.

Кўзларинг нурлари қайга кетмоқда,
Кундан кун ажинлар асир этмоқда,
Мендан нажот кутиб умринг ўтмоқда,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер она.

Сочларинг оқлари хаёлга қорар,
Эвоҳ, гулдай қаддинг кичрайиб борар,
Тунлар жим йиғлашинг бағримни ёрар,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер, она.

Мен сабаб эмасми босгани титроқ,
Асабга чорлардим, кетардим йироқ,
Энди юрагимда ёнмайди чироқ,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер, она.

Қийин эмасдику битта гул узмоқ,
Қалбинга мўралаб дардингни сезмоқ,
Бугун керакмиди бағримни эзмоқ,
Энди эсим кирди, бўлай парвона,
Фақат қаримасдан чидаб бер, она.

Maktuba Shaydo



«ЧИДАБ БЕР ОНА»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]