Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Jannatim onam

Jannatim onam

Jannatim onam
Борингиз бахт экан борингиз давлат,
Сиздайин мехрибон топмадим ҳеч ҳам,
Менга бахт тилайсиз, тилайсиз омад,
Бахтимга соғ бўлинг жаннатим онам.

Ҳар айтган сўзингиз тиллоларга тенг,
Гар мен озор чексам кўзингизда нам.
Дуолар қиласиз сахарлар туриб,
Ёлғиз суянганим жаннатим онам.

Кўриб шод бўласиз бир бор юзимни,
Дардингизни ичга ютасиз ҳар дам.
Бетоб бўлсангиз ҳам ўйлайсиз мени,
Фаришта мисоли жаннатим онам.

Ўзи мени дея азоб тортгансиз,
Бўлди энди сиз ҳам бироз олинг дам.
Дардларингиз олай мен ўғил бўлиб,
Беғуборим мени жаннатим онам.

Оллоҳга шукурки дунёда борсиз,
Вақтида қадрингиз билдимда онам.
Кўзларингиз энди дойим кулади,
Мен сизни асрайман жаннатим онам.

Муаллифи: Қодир Қаххор



«Jannatim onam»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]