Ko'zingizda yosh ko'rmay ona
- Категории: ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
- Название: Ko'zingizda yosh ko'rmay ona
- Дата релиза: 13-03-20, 01:36
Пойингизга тўшай дунёни,
Тутиб келай семруғ, ҳумони,
Майли кўрай ҳамма балони,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Майли тунлар ухламасам ҳам,
Ич, этимни кемирса ҳам ғам,
Кўзларингиз бўлмасин ҳеч нам,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Бу дунёда меҳр бир қатим,
Бахтим ҳам сиз, сизсиз омадим,
Дунёлардан топган жаннатим,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Кўз ёш тўксин майлига осмон,
Куйиб битсин кўксимдаги жон,
Йиғламанг сиз, ҳеч вақт, ҳеч қачон,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Умрингизни берсин худойим,
Порлаб туринг -кўкларда ойим,
Кулиб яшанг дунёда доим,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Пойингизга тўшай дунёни,
Тутиб келай семруғ, ҳумони,
Майли кўрай ҳамма балони,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
ХУРШИД КАРИМ.
Тутиб келай семруғ, ҳумони,
Майли кўрай ҳамма балони,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Майли тунлар ухламасам ҳам,
Ич, этимни кемирса ҳам ғам,
Кўзларингиз бўлмасин ҳеч нам,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Бу дунёда меҳр бир қатим,
Бахтим ҳам сиз, сизсиз омадим,
Дунёлардан топган жаннатим,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Кўз ёш тўксин майлига осмон,
Куйиб битсин кўксимдаги жон,
Йиғламанг сиз, ҳеч вақт, ҳеч қачон,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Умрингизни берсин худойим,
Порлаб туринг -кўкларда ойим,
Кулиб яшанг дунёда доим,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Пойингизга тўшай дунёни,
Тутиб келай семруғ, ҳумони,
Майли кўрай ҳамма балони,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
ХУРШИД КАРИМ.
Смс Шерлар