Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Men baxtliman agar Onam omon bo'lsa

Men baxtliman agar Onam omon bo'lsa

Хеч не билан ишинг йук
Савдойисан тентаксан
Хеч кимга кизиги йук
Тугаб бу́лган эртаксан
Осмонларга бу́й чу́зган
Сояси йу́к тераксан
Сен онангни авайла
Сен онангга кераксан

Дала даштда бог килди
Отанг бели букилиб
Болам деди бандидан
Япроклари ту́килиб
Карашмадинг бормадинг
Бир бор бу́йинг эгилиб
Сен Канака у́гилсан
Сен кандайин эркаксан
Сен отангни асрагин
Сен отангга кераксан

Хеч кузинг очилмади
Киркка кириб карчанги
Аклинг митти кушча-ю
Бу́йинг филдек барзанги
Боланг сенга тенглашди
Сен хали хам арзанди
Сен хали хам чакалок
Сен хали хам гу́даксан
Сен болангни авайла
Сен болангга кераксан

Кимлар у́тди шу азиз
Тупрок учун зор бу́либ
Дунё топиб йирокдан
Дунёлари Тор бу́либ
Ку́зингни оч эй инсон
Яша номус ор бу́либ
Сен аждодлар орзуси
Ру́ёб бу́лган тилаксан
Сен ватанни асрагин
Сен Ватанга кераксан


Хуршид Карим



«Men baxtliman agar Onam omon bo'lsa»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]