Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Men noshud farzandni kechiring ona

Men noshud farzandni kechiring ona

Она эштинг мени айтган алламни,
Юрагим уртаган унсиз ноламни,
Кучогимда ковжираб ётган aламни,
Икки ут орасида ёнган танамни.
Мен ношуд фарзандни кечиринг она.

Бойлик кетидан кувиб гафлатда колдим,
Дийдорингиз согиниб армонда колдим,
Дуоингизни олмай хасратда колдим,
Бурчимни бажармай иснодга колдим,
Мен ношуд фарзандни кечиринг она.

Сизсиз керакмас менга бевафо дунё,
Нафас оляпман лекин жонсизман гуё
Калбда тула изтироблар саробмас руё,
Кора тундек камраган ичим зим-зиё,
Мен ношуд фарзандни кечиринг она.

Розиман бошимни кошингизга оссалар,
Хурланган кабримда унса конли майсалар,
Майлига устимдан атайин ким боссалар,
Курганлар хайратдан кани ибрат олсалар,
Мен ношуд фарзандни кечиринг она.

Бефарк булма биродар она ганимат,
Рози килсанг хожатинг булар ижобат,
Борми шундай айтчи мехри- дарё зот?
Оёги остида булса бир жаннат.
Муштипар онангни кутар бошингда.

Бошдагин румолин махкам бойлаб куй,
Анбардак таралган исин хидлаб туй,
Фикрини чалгитиб кийнаса гар уй,
Боладак эркалаб яхшиликка йуй.
Муштипар онангни кутар бошингда.

Юсупова Зулфия.



«Men noshud farzandni kechiring ona»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]