Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Ona 2020 yil uchun

Ona 2020 yil uchun

Ҳақнинг менга инъоми,
Тиллога тенг каломи,
Хатто танбеҳ дашноми
Хикмат менинг онамдир.

Қалбида бор қўёши
Қувончдан кўзда ёши
Тоғларга тенг бардоши
Жаннат менинг онамдир.

Сабрдан кийган либос
Ор номус унга пардоз
Ҳудди фариштага хос
Ҳилқат менинг онамдир.

Мен борар танхо гўша
Пойимга мехрин тўшар
Ер юзидаги ўша
Жаннат менинг онамдир.

© Шаxноза Рўзиева.



«Ona 2020 yil uchun»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]