Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Она (Юсупова Зулфия шеъри)

Она (Юсупова Зулфия шеъри)

Она (Юсупова Зулфия шеъри)
Бу кўнгилдан ўтде не дард, алам,
Ўз ташвишимга ўзимман қарам
Онамга келганда оқсайди қадам,
Дунё ҳаваслари алдади ҳар дам.

Бир ох чексак, сиз минг ох чекдингиз она,
Қоронғу йўлимизга ёруғ шуур бўлдингиз она,
Розиман дея дуоларда ёд этдингиз она,
Айтинг ўзи биздан нима кўрдингиз она.

Осмон аро учган ҳаёлимни бузмабман,
Сизга атаб бир гўзал шеър ёзмабман,
Мен қандай сўзан, тайин жумла тузмабман,
Муштипар онамни бир бор ёд этмабман.

Бизни соғиниб кўз ёшингиз тўкканда,
Шу ёшингизга чўкиб кетмасмидим она,
Отам койиб қўй деб, харгиз сўкканда,
Оёғингиз остида хас,чўп бўлмасмидим она.

Бизга бор меҳрингиз берибсиз она,
Ўзингизга меҳр беришни ўргатмабсиз она....

Юсупова Зулфия.



«Она (Юсупова Зулфия шеъри)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]