Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Она мадҳи, Оналар оёғи остида Жаннат

Она мадҳи, Оналар оёғи остида Жаннат

Она мадҳи, Оналар оёғи остида Жаннат
Мехрда сиздайин бўлолмас ҳеч ким,
Нақадар мунис ва мукаррам зотсиз.
Агар таьриф қилсам етмагай сўзим,
Лолман !Аслида недан бунёдсиз.

Азоблар чекасиз ҳеч билинтирмай,
Ранжитиб қўяман гоҳ кўнглингизни.
Она, интизорсиз тунлари бедор,
Интизор кутасиз шу ўғлингизни.

Ғанимат дунёда ғаниматимсиз,
Онажон, сиз менинг бор давлатимсиз.
Омадим ўзингиз, бахтим ўзингиз,
Сиз менинг букилмас эрсавлатимсиз.

Айтинг не истайсиз қилай муҳайё,
Фойда кўзламайин дейсиз боламдан.
Айтасиз борлигинг ўзи бир дунё,
Онасиз файз кетар бутун оламдан.

Абдумуталиб Эргашалиев



«Она мадҳи, Оналар оёғи остида Жаннат»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]