Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onaizor

Onaizor

Меҳр мурувватга зор
Қалби кутар интизор
Боласи берар озор
Мехрибон онаизор.

Фарзандин кутар тунлар
Боласи севги қувлар
Хаммасига кўз юмар
Бегумон онаизор.

Сафарга кетса бола
Юраги тутар нола
Бўлса хам ёмон ҳоли
Яширар онаизор.

Отасиз ўстирса ҳам
Барин етказар бекам
Қарши олар минг алам
Бечора онаизор.

Кўллари кадағ бўлган
Келиндан макр кўрган
Рўзғор бошида юрган
Беозор онаизор.

Муҳаббати софдир ул
Тоғлардаги лола гул
Бежрим сўзлар нуқул
Жаннатий онаизор...



«Onaizor»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]