Popup

Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onajon

Onajon

Onajon
Қандай фарзанд бўлдим ҳолин сўрмасам,
Кундалик юмушлар адо бўлмайди.
Нурли чеҳрасини агар кўрмасам,
Ўпкам тўлаверар, кўнгил тўлмайди.

Меҳрибон, мунисим соғиндим яна,
Бу шундай ёқимли, фарахбаҳш соғинч.
Йўқламадинг деб ҳам қилмайсиз гина,
Сиз сабр тимсоли, қалбларга илинж.

Она, сизга лойиқ фарзанд бўлсам бас,
Бошқа ҳамма нарса иккинчи ўрин.
Ҳеч бир юмуш сиздан муҳимроқ эмас,
Тўлдириб ўтиринг уйингиз тўрин.

Номингиз мадҳ этдим куйу-баётда,
Сиз қалбим олмоси, гавҳар дурдона.
Минг турфа найрангги бор бу ҳаётда,
Яхшиям сиз борсиз ғамхўрим ОНА!

Дилобар Уролова



«Onajon»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]