Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » ONAJONIM (2021)

ONAJONIM (2021)

ONAJONIM (2021)
Суриб қўйиб бу дунёнинг ғамларини
Тўлдиришга уринмасдан камларини
Артиб қўйиб,кўзларимнинг намларини
Тиззангизда ухлагим бор онажоним...

Уни бунга сотар дунё савдоси кўп
Мехр излаб,мўлтираган гадоси кўп
Ишончимнинг ҳар қадамда хатоси кўп
Тиззангизда ухлагим бор онажоним.

Алданибман баҳори йўқ боғлар билан
Сал нарсага чўкиб кетар тоғлар билан
Қайга борай кўксимдаги доғлар билан
Тиззангизда ухлагим бор онажоним...

Қани учсам қанот боғлаб ёнингизга
Ўзим отсам меҳр деган конингизга
Оро кирмабман-а,бир бор жонингизга,
Тиззангизда ухлагим бор онажоним...

Жоним учун жони халак биргинасиз
Севгисию меҳри бўлак биргинасиз
Адолатга ҳар он керак биргинасиз
Тиззангизда ухлагим бор онажоним.
Бағрингизда ухлагим бор онажоним.

Адолат Полванова



«ONAJONIM (2021)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]