Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onajonim omon bo'lsangiz

Onajonim omon bo'lsangiz

Кўзларимни кўп йўқламас нам,
Алам бўлмас сўзларимда хам.
Уч юз олтмиш беш куним байрам,
Онажоним омон бўлсангиз.

Кулгуларим чиқар авжига,
Хамоҳангдек денгиз мавжига.
Юбораман Умрага, Хажга,
Онажоним омон бўлсангиз.

Отам билан уйим тўрида,
Хар дам бўлинг қалбим қўрида.
Бош бўласиз болам тўйида,
Онажоним омон бўлсангиз.

Шамолларда титраган шамдек,
Хор бўлмайман синган қаламдек.
Сув тутаман оби Зам-Замдек,
Онажоним омон бўлсангиз.

Лафзим бузсам мени қучсин дард,
Ниятим соф тилагим бегард
Қадрингизни билмаган номард.
Онажоним омон бўлсангиз.

Абдураҳмон Мешаян



«Onajonim omon bo'lsangiz»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]