Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onam boriga

Onam boriga

Onam boriga
Онаси бор баҳтли, бахтли боламан.
Онамга мехрибон ўғил бўламан.
Қўллари дуода доим мен учун,
Онамни борига шукур қиламан.

Бўйлари бўйимдан паста бўлса хам,
Қўлида бир таёқ ҳасса бўлса хам,
Бир ишга ярамай хаста бўлса хам,
Онамни борига шукур қиламан.

Хар лағза ёнига шошиб қоламан.
Онамни хаммадан яхши кўраман.
Йўқотишдан жуда, жуда қўрқаман.
Онамни борига шукур қиламан.

Сочимни силайди дартларим олиб,
Омад кетса ногох мендан кўп ёниб,
Омадим тиклаган дуолар қилиб,
Онамни борига шукур қиламан.

Пойини тўлдириб турфа гулларга,
Онамни дунёда танхо биламан.
Сабир тоқат тилай онасизларгa,
Онамни борига шукур қиламан.

Муаллиф: Қодир Қаҳхор



«Onam boriga»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]