Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onam qo'llariga hassa olyapti

Onam qo'llariga hassa olyapti

Onam qo'llariga hassa olyapti
Осмон ачин энди, дунёлар сен ён,
Вақт юрагимга қўрқув соляпти...
Бир қадам ташлашга тополмай имкон,
Онам қўлларига ҳасса оляпти...

Олмадек юзлари, ажинларга лим,
Ажинлар сабабин ким билади ким,
Боқолмам, қарасам ёняпти ичим,
Онам қўлларига ҳасса оляпти...

Дош бериб ҳаётнинг қанча ўйнига,
Бир умр рўзғорин илди бўйнига,
Қарилик либосин кийиб эгнига,
Онам қўлларига ҳасса оляпти...

Озорлар берибман ёшлик фаслида,
Сабрлар кўп экан она наслида,
Менга суяниши керак аслида,
Онам қўлларига ҳасса оляпти...

Силади бошимни, ўпиб кўзимдан,
Тушунди гапимни чала сўзимдан,
Ор қилиб кетяпман бугун ўзимдан,
Онам қўлларига ҳасса оляпти...

Қанийди умримнинг яримин берсам,
Она ол сенга деб кўксимни керсам,
Ҳеч нима қилмабман у учун билсам,
Онам қўлларига ҳасса оляпти...

Вақт айт не учун бунча шошасан,
Сабр қилолмайсан, нечун жўшасан,
Нега ёшларига ёшлар қўшасан,
Онам қўлларига ҳасса оляпти...

Senyor ( Zohid Ziyo)



«Onam qo'llariga hassa olyapti»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]