Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onam sog'inchlari

Onam sog'inchlari

Онам соғинчлари
(Нурободлик бир укамизнинг талабига биноан)

Буғзимда ҳайқириқ тиқилиб турар,
Ҳайқиролмайман!! менга бу ер тор,
Юрагим тунлари симиллаб турар,
Бақиролмайман! кунглим сизга зор,
Тупроқга айтайми нолаларимни?

Йиқилсам суяган онам қанилар,
Қувонсам қувонган онам қанилар,
Тушкун кузларимга бир бора боқиб,
Тиғларсиз тиғланган онам қанилар,
Тупроқга айтайми нолаларимни?

Бағримни тўлдириб болам турганда,
Қалбимни тўлдириб нолам турганда,
Эндигина менга омад кулганда,
Не буларди менинг ҳам, онам юрганда,
Тўпроқга айтайми нолаларимни?.

Тушларимда сизни тополмаяпман,
Она ер бағрида яшолмаяпман,
Қабрингизга гуллар ёполмаяпман,
Айрилиқ дардига чидолмаяпман,
Тўпроқга айтайми нолаларимни?.

Рушнолик кўрмаган бечора онам,
Сафолик кўрмаган хокисор онам,
Дунёнинг барча ташвишин куриб,
Оромни бир бора билмаган онам
Тўпроқга айтайми нолаларимни?.

Шоир бўлиб, кунглингизни билолмадим-а
Сизга атаб, бирор сатр битолмадим-а
Чорласангиз ўз вақтида келолмадим-а,
Дунё топиб, бир румол ололмадим-а
Тўпроқга айтайми нолаларимни?



«Onam sog'inchlari»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]