Popup

Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onam Yig'lamasin

Onam Yig'lamasin

Onam Yig'lamasin
Майли тоғлар нураб кетса хам.
Ё дард келса қиларман тоқат.
Нолимайман недир бўлса кам.
Онам кўз ёш тўкмасин фақат.

Юлдузларин яширсин осмон.
Хидларини қизғонсин райхон.
Ўтинчим шу: лек икки жахон.
Онам кўз ёш тўкмасин фақат.

Онам бўлса ташвиш йўқ буткул.
Қахратонда очилади гул.
Оллохдан сўнг уларгаман қул.
Онам кўз ёш тўкмасин фақат.

Хизматида бўлайин фидо.
Ғам кўрмасин, чекмасин нидо.
Ўтинчимни тинглагин Худо.
Онам кўз ёш тўкмасин фақат.

Дилобар Уролова ижодидан.



«Onam Yig'lamasin»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]