Popup

Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onam yig'lmasin

Onam yig'lmasin

Onam yig'lmasin
Не қилай, шамолни қучиб кетдим мен.
Не қилай кўкларга учиб кетдим мен.
Осмонга тенг девор устидан сакраб,
Ёлғон дунёлардан қочиб кетдим мен.

Не қилай бу қалбим кўрсатса чапни,
Ақлим ўнг тарафга бориш истади.
Камалак устига келса югургим,
Ақлим чизган йўлдан юр деб қистади.

Булутлар мингизиб оборинг мени
Оппоқ фаришталар ёнларига сиз.
Не хам бўлар ҳаёт этади давом.
Бир қизи йўқолса йўқолар изсиз.

Кимлар чапак чалар хурсандлигидан.
Балки "топилмасин хеч қачон" дейди.
Фақат онам кутар узмасдан умид.
Йиғлайди зору зор ич этин ейди.

Булутлар онамни кўндириб қайтинг,
Саралаб, овутиб айтинг сӯзингиз.
Айтингки: "Йиғламанг, осмонларда хўп,
Бахтлидир Марҳабо эрка қизингиз".

Айтинг йиғламасин, ўксимасин хеч.
Жаннат ҳурларига бўлдим дугона.
Хуш - хандон , эркинман ёлғон дунёнинг
Алам, ғамларига бӯлмай сарсона.

Булутлар, онамни кўндириб қайтинг.
Бошқа юрак бағрин тиғламасинлар,
Фарзандларим кўнгли қолмасин ӯксиб,
Уларнинг олдида йиғламасинлар.

Мени қумсаб йиғлаб қолса фарзандим.
Қучоқлаб силасин шу бошларини.
Дарди қон бўлсада билдирмасдан хеч
Артсинлар дилбандим кўз ёшларини.

Булутлар онамни кўндириб қайтинг.
Мени излаб қон-қон йиғламасинлар....

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА



«Onam yig'lmasin»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]