Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Onamizga tilaklar

Onamizga tilaklar

Ассалому алейкум!

Бугун сизларга онажонимга тилакларим лойихаси мақсадлари хақида маълумот беришни лозим деб топдик.

Биз онамизни яхши кўрамиз. Бу яхши кўришимизни унга хизмат қилиб, тансиқ таомлар тайёрлаб бериб ёки гўзал жойларга айлантириб келиб билдиришимиз мумкин. Касал бўлганда унга ғамхўрлик қилиб, рўзғорни тўлдириб хам яхши кўришимизни изхор этишимиз мумкин.

Лекин...

Ичимизда онамизга айтилмай қолиб кетган гапларимиз жуда кўп. Уларни хаммасини ўзига айтолмаймиз. Ярим йўлда тўхтаб қоламиз. Ёки бошлаймиз-у, уялганимиздан гапни бошқа ёққа буриб юборамиз.
Аммо шу гапларни хаммасини онамизга айтиб, ичимизни бўшатишни хохлаймиз. Унга бўлган мухаббатимизни гўзал сўзлар ила ифода этгимиз келади. Онамиз бу дил-изхорларни эшитиб, боши осмонга етиши ва бир умр бизни дуо қилиб ўтишига ишончимиз комил бўлсада, аммо бу гапларни айтиш биз учун жуда қийин.

Шу сабабдан "Онажонимга тилакларим" лойихаси дунё юзини кўрди. Бу орқали фарзанд қалбидаги барча гапларни оналар юрагига етказишга қарор қилдик.
Энг мухим жихат, сиз бу тилакларни ёзишингиз. Ёзганингизда ўзингиз кутмаган холда, гаплар вулқондек отилиб чиқади. Қалбингизни туб-тубида ётган сахифалар очилишни бошлайди. Ногохон ёзар экансиз, кўзингиздан оқаётган ёшларни тўхтата олмайсиз. Бу жуда ажойиб жараён. Буни хозироқ синаб кўришингиз мумкин.

Мақсадимиз мана шу номани онагизга етказиш, унга кутилмаган ва бир умр эсда қоладиган сюрприз қилиш.



«Onamizga tilaklar»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]