Главная » ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR » Ota ona (Yusupova Zulfiya) 2022

Ota ona (Yusupova Zulfiya) 2022

Ota ona (Yusupova Zulfiya) 2022
Ҳа онама онам..
Сўлғайибсан йўларимга кўз тикиб,
Сочларингни оралабди яна қиров.
Эшик қоқса севинибсан қучоқ очиб,
Ўғлимдан дарак етқазса деб биров.

Ҳа отама отам...
Қариганда билагинга қувват бўлиб,
Қўлларинга хатто асо тутолмадим.
Нодон ўғлинг кечир, кечир ота
Ота рози жаннатларга етолмадим.

Она...
Нега йиғлаяпсан кўз ёш тўкиб,
Қўй йиғлама...
Менга увол кўз ёшларинг.
Кутма бекор дийдоримга чин ошиқиб,
Соғинсанг ҳам ўнги келмас тушларинг.

Ота....
Ўғил дея суюнчига шошиб хуррам,
Элга берган ошларинг аъза бўлди.
Елкаларинг кўтарган шўх болакай,
Бугун қара оғир бир юк бўлди.

Юсупова Зулфия.



«Ota ona (Yusupova Zulfiya) 2022»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]