Главная » RAMAZON HAQIDA SHERLAR TABRIKLAR » Кириб келди Азиз Рамазон

Кириб келди Азиз Рамазон

Кириб келди Азиз Рамазон
Бизга бериб яна бир имкон.
Ажиб, гўзал отади ҳар тонг.
Хушхабарни айтиб, уриб бонг
Кириб келди Мохи Рамазон.

Ойлар ичра шоҳи бўлади.
Энг гўзали Моҳи бўлади.
Қалблар оромгоҳи бўлади.
Кириб келди Мохи Рамазон.

Яхшиликка йўл очиб, бошлаб.
Гиналарни орқага ташлаб.
Шайтонларни йиғлатиб, тошлаб
Кириб келди Моҳи Рамазон.

Ёмонликлар озорлансин деб
Нафс балоси хор зорлансин деб
Ер юзи бир тозалансин деб
Кириб келди Мохи Рамазон.

Совға қилиб қадр кечасин
Савобларнинг неча нечасин
Гуноҳларни ювиб қанчасин
Кириб келди Мохи Рамазон.

Кибр устига босилсин қадам
Ибодатдан юксалсин одам
Тиловатдан маст бўлсин олам.
Кириб келди Азиз Рамазон

ДИЛДОР



«Кириб келди Азиз Рамазон»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]