Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Alda meni

Alda meni

Alda meni
Алда мени, алдамоқ осон,
Тотмадим ишқ майини дегин.
Байтларимнинг бариси ёлғон,
Қофиялар ўйини дегин.

Алдаб қўйгин, ким ахир ўйла,
Бир бегона учун ёзар деб.
Битганларим тўқима жумла
Луғат билан ёзилганлар деб.

Умидимни сўндир сен алдаб,
Аламзада кетай айрилиб.
Паришонхол пирпиратиб лаб,
Йиғлар бўлсам, боқма қайрилиб.

Мени алдаш жўн эмас фақат,
Уддалайсан сенгина холос.
Алдайвергин, бўлмай хижолат,
Қилаяпман ўзим илтимос.

Ёлғонингга эҳтиёжим бор,
Ўтинчим шу биргина талаб.
Аросатда қолдим бемадор
Қўллаб юбор, сўнгги бор алдаб.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА.



«Alda meni»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]