Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Armon 2019

Armon 2019

Минг орзулар қилиб хёллар суриб,
Дил исхор этардим расминг термулиб, Девона этгандинг жимгина кулиб, Билмадим пешонам балки шўрмикан? Қўлларинг тутмадим тақдир шумикан?

Осмондаги ойни кўзламагандим,
Мен сенга ёлғонлар сўзламагандим, Армон бўласан деб ўйламагандим, Қайга қадам босмай йўлларим тикан! Бахт мендан бир умир юз бурдимикан?

Кўнглим ёришмайди ёқса шамчироқ, Сен мендан йироқсан мен сендан йироқ, Мени қийнамоқда аламли сўроқ. Ишқ деган ўйинни билмадиммикан? Ё мен севиб қолиб адашдиммикан?

Сувлар оқиб борар ўтмоқда кунлар, Бедорман сенсизлик кўксимни тирнар, Кулгуларим ниқоб юрагим йиғлар, Унутарман юрак унутармикан? Ўзингдан ўзгага кўникармикан?

Майин қўлларингдан тутмадим бир бор, Аччиқ қисматимга битилмаган ёр, Ортинга қарама бахтинг сари бор. Нима хам қилардим бу тақдир экан! Ё тангримни менга синовимикан?

Абдумуталиб Эргашалиев



«Armon 2019»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]