Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Armonlar ko'z ochsa dilimda

Armonlar ko'z ochsa dilimda

Armonlar ko'z ochsa dilimda
Армонлар кўз очса дилимда қат-қат,
Ҳар не мушкул бўлса, қиларман тоқат.
Мен таъма қилмайман ҳеч нарса, фақат...
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Ёки ҳижрон бизга қисмат аталар,
Синовидан дилга озор қадалар.
Қўйинг, керак эмас осмон ваъдалар,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Настарин гулларин кутмайман майли,
Бўлолмасам сиздек Мажнунга Лайли.
Уриб турар юрак умид туфайли,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Озорлар ярашса наҳотки бизга,
Йиллар-ки, чизиқни тортмоқда юзга.
Сизсиз дил тўфони тушади изга,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Биз билмай яшадик қора ранг борин,
Оламни пушти деб атадик барин.
Кўнгилсиз бахт ярим, муҳаббат ярим,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Овуниб ўтибмиз баҳорларига,
Маст бўлиб булбулнинг изхорларига.
Тун ўрнин бермаса наҳорларига,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Ҳокисор тупроқман, осмон керакмас,
Ўзим бир дунёман жаҳон керакмас.
Ўзини топмаган юрак юракмас,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Дилобар Уролова



«Armonlar ko'z ochsa dilimda»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]