Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ayriliq

Ayriliq

Ayriliq
Муҳаббат нимадир, энди билмасман,
Недир у кўнгилни бир бор алқаган?
Оҳ, энди васлингга ета билмасман,
Лекин оёқларим тортмас орқага...

Кўз ёшларим юзни чарчамас ювиб,
Юрсам ҳижрон тошар, азоб - тўхтасам.
Орзуларим сени етолмас қувиб,
Ҳатто улардан ҳам узоқроқдасан.

Ўҳ, дилга тиқилган ўтлуғ садоқат
Санчиқлар бергайдир, оғриқдошимсан.
Сени тушларимда кўраман фақат,
Фақат тушларимда ёстиқдошимсан.

Кезаман телбавор, кўнгилда ҳадик,
Ҳар дарахт ортида гўё боқасан.
Хаёлларим алдар ҳар доимгидек,
Ҳар доимгидек шарпа бўлиб чиқасан.

Начора, кимга ҳам бугун нолирман,
Розиман кўзларим неки кўрурлар –
Хаёлларим билан яшаб қолурман,
Улар доим сени топиб берурлар!!!



«Ayriliq»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]