Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ayt

Ayt

Ayt
Айт, қандай унута олишинг мумкин,
Ҳар лаҳза ёдингни безовта қилсам?
Малҳам тополмайсан хаста жонингга,
Куйган юрагингни янада тилсам.

Рухсатсиз кўнглингнинг эшигин чертиб,
Кириб келаверсам, чорловсиз меҳмон.
Бедорсан, ўзингни саволга тутиб,
Ҳар лаҳза афсусда оғримасми жон?

Ўзинг билан суҳбат қургин бир дилдан,
Ишқдан қолган чўғни кул-ла ёполсанг.
Сени муборакбод этаман чиндан,
Агар унутмоққа чора тополсанг.

Айт, қандай унута оласан энди?..

Дилобар Уролова.



«Ayt»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]