Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Baloga Qolding

Baloga Qolding

Ўтли нигохингда хаёлим олдинг,
Хаёлим олдингу қайга йўқолдинг?
Севги нима билмас эдим илгари,
Ўзингдан кўр энди балога қолдинг!

Тунларим бедор туш кўролмаяпман, Сени бир кўрмасам туролмаяпман, Не бўлди ўзим хам билолмаяпман,
Ўзингдан кўр энди балога қолдинг!

Хаётимга кириб келганинг учун,
Қалбимга ишқ ўтин солганинг учун, Сен эмас мен севиб қолганим учун, Ўзингдан кўр энди балога қолдинг!

Хар кун йўлларингни тўсаман ўзим, Қачон бағринга бир босаман ўзим, Севмасанг сочинга осаман ўзим, Ўзингдан кўр энди балога қолдинг!

Сендек қизгинани кўрмаганман хеч, Суйдуриб куйдуриб юрмаганман хеч, Унитинг демагин энди жуда кеч, Ўзингдан кўр энди балога қолдинг!

Сенсизликка кўнглим кўнмайди энди, Сенсиз ишон бахтим кулмайди энди, Ёнимда бўлмасанг бўлмайди энди, Ўзингдан кўр энди балога қолдинг!

Абдумуталиб Эргашалиев



«Baloga Qolding»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]