Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Baxt izlagan odamlar

Baxt izlagan odamlar

Аввалгидекмас хаёт
Анча илғор қадамлар.
Тармоқдан кутар нажот
Бахт излаган одамлар.

Танишишга қисташар,
Сўзла дея исташар,
Интернетда чатлашар,
Бахт излаган одамлар.

Саноғи йўқ нечалар,
Бедор кундуз кечалар,
Нахот кўпдир шунчалар,
Бахт излаган одамлар.

Норғул йигит, гул қизлар
Ширин сўзларни тизлар,
Бир умид билан излар,
Бахт излаган одамлар.

Хар бир инсон бир олам,
Мени бахтим оилам,
Топсин қачон бўлса ҳам,
Бахт излаган одамлар.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Baxt izlagan odamlar»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]