Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Baxtmasmi?

Baxtmasmi?

Baxtmasmi?
Бахт нима? Шу савол ўзи бахтмасми?
Ахир, ўйлаяпсан, ишлаяпти онг.
Эртани кўролмай кетганлар қанча?
Бахтмасми? Кўзларинг очилган хар тонг.

Яна шодликмасми барча яқинлар-
Яхши-ёмонингни ошириб турса?
Кимнидир ўйласанг, тунлари бедор,
Ўйласанг, юрагинг шошилиб урса.

Ха, ўша хурлиқо билмайди балки,
Уни деб хар нега тайёрлигингни.
Балки, эътибор хам бермаса керак,
Ё билар, ё билмас сен борлигингни.

Майлида, хар ненинг чегараси бор,
Фақат хаёлларинг билмайди сархад.
Ул исми тилингдан тушмаган дилдор,
Не ажаб, сени деб яшаса фақат.

Бахтмасми? Кўзлари севаман деса...

Абдумуталиб Эргашалиев



«Baxtmasmi?»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]