Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Begim

Begim

Begim
Мен бахтлиман, ҳар қадамимда,
Қўлим тутиб юролган бегим.
Кўзларим кўр эди, мен учун,
Дунёларни кўролган бегим.

Саратонда совуқ қотсам гоҳ,
Чин меҳрига ўролган бегим.
Келажагим қилиб ҳимоя,
Мен учун тик туролган бегим.

Тубан кетган пасткашдан нари,
Тескари юз буролган бегим.
Иғволарга тўлган дунёни,
Бир чеккага суролган бегим

Ғам тиконин юраккинамдан,
Битта битта теролган бегим.
Ҳаётимни нурга тўлдириб,
Баҳорларни беролган бегим.

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА



«Begim»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]