Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Birinchi Sevgim (muhabbat she'r)

Birinchi Sevgim (muhabbat she'r)

Birinchi Sevgim (muhabbat she'r)
Манзили йўқ , сафарга чиққан,
Карвон бўлдинг, биринчи севгим.
Саҳрода, саробга йўлиққан,
Сарбон бўлдинг, биринчи севгим.

Сен адашдинг, мендан воз кечиб,
Вайрон бўлдинг, биринчи севгим.
Тополмайсан энди ахтариб,
Сарсон бўлдинг, биринчи севгим.

Қўл узатсам, етмас қўлларим,
Осмон бўлдинг, биринчи севгим.
Суратингга термуламан, жим,
Армон бўлдинг, биринчи севгим.

Афсус энди, эскирган эртак,
Достон бўлдинг, биринчи севгим.
Муҳаббати шунчаки эрмак,
Ёлғон бўлдинг, биринчи севгим.

Хиёнатнинг домига ботган,
Шайтон бўлдинг, биринчи севгим.
Мол дунёга севгини сотган,
Арзон бўлдинг, биринчи севгим.

Куз келмасдан сарғайдинг, сўлдинг,
Хазон бўлдинг, биринчи севгим.
Энди йўқсан, мен учун ўлдинг,
Тўзон бўлдинг, биринчи севгим.

Манзили йўқ , сафарга чиққан,
Карвон бўлдинг, биринчи севгим.
Ўз бахтини топмай оввора,
Сарсон бўлдинг, биринчи севгим...

Шерзод Комил



«Birinchi Sevgim (muhabbat she'r)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]