Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Eslamasam eslamaysiz-a?

Eslamasam eslamaysiz-a?

Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?

Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Юқламасам юқламайсиз-а?

Ой-у йиллаб келмай қўясиз,
Кўзларимдан ўтиб қоласиз!
Биз таърафга қачон борасиз?
Мен келмасам сиз бормайсиз-а?

Масофалар бўлса хам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?

Дўст бошқадур бошқадур улфат,
Дўст ёнингда турар хар фурсат.
Шу бўлдими дўстим оқибат?
Эсламасам эсламайсиз-а?

Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?

Дийдор ширин дейдилар ахир!
Қўйинг араз гинаю кибр,
Дилдан сухбат қурайликда бир!
Ғаниматмиз ўйламайсиз-а?

Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик келмаса малол!
Ранжитдими сизни бу савол?
Эсламасам эсламайсиз-а?



«Eslamasam eslamaysiz-a?»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]