Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Eslamasam Eslamaysiza

Eslamasam Eslamaysiza

Eslamasam Eslamaysiza
Бошқачасиз, қадрингиз бўлак,
Хажрингизда ўртанар юрак,
Қайлардасиз? Бермайсиз дарак,
Изламасам, изламайсиза?

Келмасам, хеч бўлиб имконим
Қийналиблар кетар бу жоним,
Менга азиз бўлган инсоним,
Боролмасам, йиғламайсиза?

Мудраб қолган кўзларим очинг,
Фироқзорнинг йўлидан қочинг,
Мана, келдим, кўнглингиз очинг,
Йўқламасам, йўқламайсиза?

Масофалар бўлса хам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ,
Хол сўраб, бир сим қоқмайсиза?

Дийдор ширин, дейдилар ахир,
Бу аразу гиналар тахир,
Дилдан сухбат қурайликда бир,
Ғаниматмиз, ўйламайсиза?

Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик, келмаса малол,
Ранжитмасин, сизни бу савол,
Эсламасам, эсламайсиза?

Абдумуталиб Эргашалиев



«Eslamasam Eslamaysiza»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]